Март ойида Стратегик ислоҳотлар агентлиги 2023−2025 йилларда ислоҳ қилиш ва иш самарадорлигини ошириш режалаштирилган 31 та давлат улуши бўлган корхона акцияларини ўз балансига олган эди. Ушбу компаниялар ва яна 9 та банкдаги улушлар Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги бошқарувига қайтарилди.
Ҳукуматнинг йирик давлат корхоналари акцияларини фонд бозорида бирламчи ва иккиламчи оммавий жойлаштириш тўғрисидаги қарори асосида «йўл харитаси» тасдиқланди. Унда 20 дан ортиқ ташкилотларнинг IPO (SPO) ўтказиш муддати ва амалга ошириш механизмлари белгилаб берилган.
Давлат корхоналарининг квазифискал харажатлари яхшироқ назорат қилинади, давлат корхоналарига уларнинг фаолиятига мос келмайдиган янги кўчмас мулк объектларини сотиб олиш ва қуриш тақиқланади. Президентнинг янги фармони билан давлат корхоналари учун бошқа тақиқ ва чекловлар ҳам жорий этилмоқда.
Давлат корхоналари давлат бюджети орқали ўтмаган ўз маблағлари ҳисобидан йўлларни таъмирлаш, ижтимоий объектлар қуриш орқали «ижтимоий юк»ни ўз зиммасига олмоқда. Бу амалиёт мамлакатнинг реал бюджети ва харажатларини ҳисоблашга имкон бермайди, деб ёзади иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов.
«Ўзтрансгаз» 2020 йилда 3,5 трлн сўмлик зарар билан йилнинг энг кўп зарар кўрган давлат корхонаси бўлди. Олмалиқ кон-металлургия комбинати эса энг кўп фойда кўрган давлат корхонаси бўлди.
Президент мамлакатда рақобат муҳитини ривожлантириш ва иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. 1 октябрдан бошлаб беш ёки ундан ортиқ хусусий компаниялар мавжуд бўлган бозорларда давлат корхоналарини ташкил этишга йўл қўйилмайди.
Давлат улуши бўлган корхоналарга халқаро стандартларга бўйича молиявий маълумотларни эълон қилиш талаби қўйилади. Жумладан, даромад ва харажатлар, қарздорлик, кредитлар бўйича мажбуриятлар ва бошқа статистик маълумотлар жамоатчиликка тақдим этилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг